"Бенфика" Анатолий Трубин билан рақобатлаша оладиган дарвозабон билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Record.
Трансфер содир бўлган тақдирда дарвозабон Самуэл Соареш ўйин вақти ва рақобатлашиш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун клубни тарк этади.
Қайд этилишича, украиналик футболчи 2024/25 йилги мавсумни Португалия клубининг асосий дарвозабони сифатида бошлайди.
Шунингдек, "Бенфика" узоқ вақтдан бери дарвозабон позициясини мустаҳкамлашни режалаштиргани даъво қилинган.