Хорхе Куэнка "Вильярреал"дан "Фулхэм"га кўчиб ўтади.
Аввалроқ “Барселона Б”да ўйнаган 24 ёшли футболчи энди Премьер-лигада ўйнайди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Англияга боради.
Футболчининг "Фулхэм" билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt футболчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.













