Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Камо Газаров: «Динамо»дан кетишга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган “Динамо” - “Бунёдкор” (0:3) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб матбуот анжумани залига мезбонлар бош мураббий Камо Газаров ташриф буюрди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Олдиндан бизга жуда ҳам қийин бўлишини билгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. “Бунёдкор” билан савияси тенг бўлмаган жамоа ўйнади ва “Бунёдкор” ғалаба қозонди. Кетма-кет бундай ўйинлар жамоа руҳиятини ҳам тушуриб юборди. “Пахтакор” га қарши учрашувдан сўнг бундай оғир ўйинга ва яна уч кунлик фарқ билан бўлган вақтда биз тайёр бўла олмадик.

Шогирдларим ўйинидан қониқмадим дея олмайман. Клецков ва Холмуродов яхши ҳаракат қилишди. Максим Колядинни захирага олишимга сабаб — биз 0:1га ютқазаётган эдик ва энди ҳужумкорроқ ўйин кўрсатмасак бўлмас эди. Агар 0:1 ҳисоб қайд этилаётган пайтда тенглаштириш учун юзага келган имкониятдан фойдаланганимизда бошқачароқ бўлар эди.

Дилшод Шарофидиновни жамоага чақaрган эдик, лекин келишувга эриша олмадик.  Биринчи ўринда бизга тажрибали футболчилар керак бўлмоқда. Биз самарқандлик ёшларга ўйнаш учун имконият бердик . Уларга тажриба етишмади. Аҳрол Рисқуллаев ҳам жароҳати боис муҳим ўйинга туша олмади.  Захирамиз ҳам кучли дея олмайман. Жамоамизнинг бори шу эди. “Бунёдкор” га ҳақиқий етакчилар бор. У жамоа билан бизни бугунги ўйинни таққослаб бўлмайди.

“Локомотив” билан ўйингача ҳали вақт бор. Тайёргарликни кучайтириб ғалаба учун майдонга тушамиз. Мен “Динамо” мураббийлигига ўз хоҳишим билан келмаганман ҳам.  Мен жамоани маҳаллий ёшлар билан ишламоқчи эдим. Жамоада камида 4 та маҳаллий ўйинчимиз ўйнаш керак . Мен хоҳлаган пайт жамоадан кетишим мумкин. Мен ёшлар билан ишлайман. Мен тушуниб турибман. Жамоадан кетишим мумкин. Мен кетишга тайёрман ҳам. Бугун мухлислар ҳам шуни сўрашди. Марҳамат, ёзингизлар жамоадан кетишим мумкин. Футбол шундай ҳеч бир жамоада аниқ муддат ишлай олмайсан. Менга мана шу жамоада самарқандлик ёшлар ўйнаса бўлгани. Яна бир бор айтаман молиявий имкониятимиз шу эди ва жамоамиз шу”.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 20:27, 18.04.2013.
Ўқилди: 3723 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.