Виктор Фонт "Барселона" Нико Уильямсни сотиб олишга қурби етмаслигини айтди.
Каталония клуби президентлигига собиқ номзод "Атлетик" вингерининг эҳтимолий трансфери билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
"Нико Уильямс билан шартнома имзолашни истардим, чунки бу бизга керак.
Президент Жоан Лапорта буни мумкин, деб таъкидлаганди, лекин бу ҳақиқатга яқин эмас. Бугунги кунда бу мумкин эмас.
Умид қиламлизки, бу яқин келажакда мумкин бўлади. Аммо ҳозир имконсиз", - деди Фонт.