Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жамшид Ҳасанов: «Жамоам ғалабасига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Ўтган йил якунларига кўра олий лига билан хайрлашган ва жорий мавсумни биринчи лигада ўтказаётган “Машъал” учун ҳозирча ҳаммаси муваффақиятли кечмоқда.

Айни пайтда жамоа шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар орасида чап қанот вакили Жамшид Ҳасановнинг ўрни катта. Тошкентлик футболчи ўтган йилнинг иккинчи ярмида “Янгиер”дан келганди. У мана шу ўтган қисқа вақт давомида ўзини кўрсата олди ва тез орада асосий таркибдан жой олди. Қизиғи шундаки, Жамшид ҳозиргача бўлиб ўтган биринчи лиганинг тўртта ўйинида ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди. Айниққса, “Зомин” ва “Шердор” билан бўлган баҳсларда унинг иккита голи муборакликларга навбатдаги олти очкони тақдим этди. Шу муносабат билан бугунги кунда “Машъал”нинг асосий фигураларидан бири бўлиб турган Жамшид Ҳасановдан интервью олдик.

— Жамшид, “Машъал” биринчи лигани анча сермаҳсул бошлади. Жамоа дастлабки тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Бунинг устига муборакликлар гол ўтказиб юборишмади. Сафарда кечган “Зомин” ва “Шердор” билан бўлган баҳсларда сизнинг иккита голингиз “газчилар”га навбатдаги очколарни тақдим. Мана шу ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
— Сафардаги ҳар иккала учрашув ҳам осон кегани йўқ. Айниқса, Зоминда ўйнаган пайтимизда ёғингарчилик ва шамол туфайли бироз қийналиб тўп сурдик. Қолаверса, “Зомин” ҳам яхши жамоа экан ва уларга қарши ўйнаш осон бўлмади. Зоминда шу куни мавсумнинг очилиш ўйини бўлгани учун майдон эгалари ғалаба илинжида астойдил ҳаракат қилишди. Лекин ўз навбатида ғалаба бизга ҳам керак эди, чунки жамоамиз олдига мана шу бир йил ичида олий лигага қайтиш вазифаси қўйилган. Биринчи таймда ўзимиздан кутилган футболни намойиш қила олмадик. Лекин танаффусдан кейин бирмунча яхши тўп сурдик деб ўйлайман. “Шердор” билан кечган ўйинда ҳам шамол бизга халақит берди. У ердаги стадион унчалик талабга жавоб бермас экан, шунга қраамай, бунда ҳам уч очкони қўлга киритдик.

— “Зомин” билан “Шердор”ни солиштирганда қайси жамоа кучли экан?
— “Зомин”нинг ўзига яраша ўйин услуби бор ва улар билан ўйнаш анча қизиқарли бўлди. “Шердор”га қарши беллашувда эса кўпроқ тўпни қабул қилгач фақат олдинга тепиш усулида ўйин кечди.

— Урган голларингиз хусусида нима дея оласиз?
— Зоминда қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйдим. Самарқанддаги учрашувда эса бош билан тўп киртиишга эришдим. Аслида бош билан жуда кам гол ураман, аммо шу куни омадим келиб тўп киритишга муваффақ бўлдим.

— Биринчи лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида тўртта гол урдингиз. Мавсум аввалида ҳеч шундай кўрсаткични кутганмидингиз?
— Менимча, ҳар бир футболчи майдонга чиқаётганида гол ураман деб ният қилади ва шунга яраша астойдил ишлайди. Ўз майдонимизда “Спартак” ва “Бухоро-2” жамоалари билан кечган баҳсларда жамоамизнинг учинчи ва тўртинчи голларига муаллифлик қилган бўлсам, сафардаги беллашувларда мен киритган голлар “Машъал”га ғалаба клетирди. Шу боис мен учун мана шу охирги икки гол қадрли ҳисобланади ва жамоамиз муваффақиятига ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.

— Биринчи лиганинг ҳозирги савияси борасида қандай фикрдасиз?
— Гарчи ғалаба қозонаётган бўлсак-да, қолган рақибларни кучсиз демаган бўлардим. Менимча, бизга кўпроқ бош мураббийимиз кўрсатмаси, олиб бораётган машғулотлари ва ўйиндаги тактикаси иш беряпти. “Машъал”да ҳозир барча “Ҳамма бир киши, бир киши ҳамма учун” шиорига амал қилган ҳолда иш олиб боряпти.

— Негадир биринчи лига ўйинларига томошабинлар жуда кам киряпти.
— Зоминдаги баҳсда мухлислар сони бирмунча кўпчиликни ташкил қилди. Лекин биринчи лиганинг аксарият стадионларида ишқибозлар учун шароит яхши эмас. Шу боис одамларнинг стадионга боргиси келмаса керак. Ўтган йил билан таққослаганда Муборакдаги стадионга ҳам одам кам киряпти. Менимча, бу жамоанинг биринчи лигада тўп сураётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Йўқса ўйингоҳда мухлислар учун яратилган шароит чакки эмас. Кетма-кет чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишда давом этсак, балки кейинчалик кўпчилик ўйинимизни кўргани келар.

— “Машъал” олий лигадан тушиб кетгач, баъзи футболчилар жамоани тарк этишди. Сизга ҳам юқори лига клубларидан таклиф бўлдими?
— Таклифлар бўлди, лекин ўзим Муборакда қолишни хоҳладим. Чунки менга жамоа бош мураббийи Александр Хомяков билан ишлаш ёқяпти. Қолаверса, “Машъал” биринчи лигада тўп сураётган бўлса-да, жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Менга эса вазифа ва мақсад қўйган клубда тўп суриш варианти маъқул келди.

— Оила аъзоларингизнинг футболга бўлган муносабати қандай?
—  Мен учун энг кўп қайғурадиган инсонлар биринчи навбатда ота-онам ҳисобланади. Ғалаба қозонсак ҳам, ютқазган тақдиримизда ҳам доим аввало ота-онам билан баҳам кўриб келганман.

— Бу йил 25 ёшга кирасиз. Уйланиш вақти келмадими?
— Ҳозирча уйланиш режамда йўқ. Олдин бутун жамоа бўлиб “Машъал”ни олий лигага қайтарайлик, ана ундан кейин кейинги йил уйланиш тўғрисида жиддий бош қотирсам бўлади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 08:21, 19.04.2013.
Ўқилди: 3518 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.