«Бенфика» Жоау Феликс билан шартнома имзолай олмайди.
Айни дамда вингер «Атлетико» ихтиёрида. Клуб футболчини сотиш ниятида.
Португалия клуби президенти Руй Коштанинг таъкидлашича, «Бенфика» футболчини жамоага қайтариш истагида бўлсада, бундай трансферни амалга ошириш учун молиявий имкониятларга эга эмас, деб ёзади "Marca" бу ҳақда.
«»Бенфика» «Атлетико» хоҳлаганча пул тўлай олмайди. Биз уни қайтариб олишни хоҳлаймиз, лекин биз учун бунинг иложи йўқ, - деди Кошта.
Испания жамоаси Жоау Феликс учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, португалиялик футболчини сотиб олишга энг кўп қизиқиш билдираётган жамоа «Астон Вилла» ҳисобланади.
Футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказди. У Ла Лиганинг 30 та учрашувида 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.