Ўзбекистон делегациясининг "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларидаги байроқдори Абдумалик Халоков ярим финалга йўлланма олди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз чорак финалда испаниялик Хосе Килесдан устун келиб, ўзи учун Олимпиада медалини нақд қилди.
Шубҳасиз, биз Халоковдан фақат олтин медаль кутамиз!