"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Америка сафари якунларини сарҳисоб қилди. Сўнгги ўртоқлик учрашувида “шаҳарликлар” Лондоннинг “Челси” жамоасини қабул қилиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.
"Бундай рақиблар билан ўйнаш имкониятига эга бўлиш ажойиб. Ҳар бир учрашув аввалгисидан яхшироқ ўтди. Филлипс яхшиланди, мен Холанднинг тараққиётини ва Грилишнинг ажойиб ўйинини ҳам қайд этаман. Албатта, биз фақат ғалаба қозониш ниятидамиз, аммо бу ўйинлардаги натижалар ҳеч нарсага таъсир қилмайди. Мавсум бир ҳафтадан сўнг бошланади, асосийси шу", - деди испаниялик мураббий.