Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Де Росси Добвик ҳақида: "У салоҳиятли йигит"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Даниэле де Росси Артём Довбикнинг трансфери ҳақида гапирди.

Украина терма жамоаси форварди иккинчи бўлим бошида "Олимпиакос" билан ўртоқлик учрашувида (1:1) майдонга тушди ва ҳеч қандай самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

"Олдинга борар эканмиз, биз тобора кўпроқ янги юзларни кўрамиз. Мен футболчилар атрофида катта қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим ва бу бизга керак, бизга доимо мухлисларнинг илиқ муносабати керак.

Баъзилари аллақачон сотилган деб ҳисобланади, бошқалари эса унутилган, аммо мухлислар барчани қўллаб-қувватлашлари керак, чунки улар бу жамоага кўп нарса беришди.

Ўйинчиларни ишонтиришга ҳамма ҳисса қўшади. Лина Сулуку (“Рома” бош директори) рақамлар билан ишлайди, мен эса футболчилар билан гаплашаман. Дунёдаги барча мураббийлар шундай қилишади, акс ҳолда келишувлар осмондан тушмайди.

Довбик мисолида Дэн Фридкин (“Рома” хўжайини) асосий роль ўйнади, бундан барчамиз хурсандмиз ва миннатдормиз. Бизга у жуда истиқболли футболчи керак эди. Унга мослашиш учун бироз вақт керак бўлади, лекин у жамоага жуда мос тушди.

Янги келганларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам "Рома"га ўтишни хоҳларди, ҳатто пул ва нуфузли жамоалардан ҳам воз кечишди", - деди Де Росси Sky Sport Italia нашрига.

Киритилди: 13:12, 04.08.2024.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.