"Ювентус" раҳбарияти таркибни тозалашга қарор қилди.
Инсайдер Фабрицио Романнинг ижтимоий тармоқларида хабар беришича, клуб бирданига 8 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи.
Манбага кўра, рўйхатга Федерико Кьезадан ташқари Войцех Шенсны, Уэстон Маккенни, Маттиа Де Шильо, Артур Мело, Филип Костич, Ханс Николусси-Кавилья ва Даниэле Ругани ҳам киритилган.
Бу футболчиларнинг барчаси "Ювентус"нинг янги лойиҳасининг режаларига киритилмаган.