Хитойлик теннисчи яккалик баҳсларида илк бор Олимпиада чемпиони бўлди.
Чжэн Циньвэнь финалда хорватиялик Донна Векични 6:2, 6:3 ҳисобида енгди.
Бу Хитойнинг 2004-йилда Афинадаги Олимпиададан бери илк олтин медалидир. Ўшанда Ли Тинг ва Сун Тиантян жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритган эди.
Аввалроқ польшалик Ига Свёнтек бронза медалини қўлга киритган эди.