Франциялик собиқ ҳужумчи Тьерри Анри қандай қилиб “Ювентус”дан Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтганини эслади.
"Канонирлар" ва бутун Англия футболи учун тарихий трансфер 25 йил олдин амалга оширилган. Франциялик футболчи Лондон клубида саккиз йил ўйнаб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
"Венгер "Ювентус"нинг "Удинезе"га қарши ўйинини томоша қилиш учун келганди. Ўйин тугаганидан кейин мен Парижга учдим, Венгер ҳам худди шу самолётда эди. У ўйинни кўрганлигини айтди ва биз телефон рақамларимизни алмашдик. У нима учун қанотда ўйнашимни умуман тушунмаслигини айтди. Ўша вақтда мен аслида қанот ҳимоячиси эдим!
Арсеннинг сўзларига кўра, мен бу позицияда вақтимни беҳуда ўтказардим - у мени "тўққизлик" сифатида кўрди. У яна учрашиш ажойиб бўлишини айтди, қолгани эса тарих", - деди Анри «Арсенал» расмий сайтига берган интервьюсида.