«Барселона» ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу фаолиятини «Жирона»да давом эттиради, дея хабар берди инсайдер Жерар Морено.
Хабарларга кўра, 32 ёшли испаниялик футболчи бугун "қизил-оқлар" учун тиббий кўрикдан ўтади ва эртадан машғулотларни бошлайди.
Келишув 1 мавсумга ижара асосида тузилади. «Барса» ўтган йили Ромеуни «Жирона»дан 3 миллион еврога сотиб олиб, 2026 йилгача шартнома имзолаганди.