Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Чўрткесар президент ва мураббий ҳамкорлиги

Баҳо:
+ | -

«Наполи» аввалги мавсумни барбод қилди - чемпионлик мавсумидан ке­йин маррага 10-ўринда етиб келди.

Уни ҳимоя қилиш тугул, ҳатто еврокубок мусобақаларига ҳам чиқа олмади. Бу «Адзурра» учун жиддий зарба бўлди. Лучано Спаллеттидан кейин жамоада на самарали ўйин, на ўзига бўлган ишонч қолди. Италиялик тажрибали мураббий эса худди 2022|23 йиллар мавсумида муваффақият такрорланмаслигини олдиндан ҳис этгандек, шартнома муддати тугашидан аввал жамоани тарк этди.

Ўтган мавсум «Наполи»да 3 марта мураббий алмашди. Аввалига, клуб президенти Аурелио Де Лаурентис Руди Гарсияни таклиф этди. Бироқ франциялик мутахассиснинг «А» Серияга қайтиши омадсиз чиқди. Шу сабабли президент аввал ҳам неаполликлар жамоасини бошқарган Вальтер Мадзаррини тайинлади. Унинг ортидан ўз вақтида «Адзурра»ни бошқарган яна бир мураббий - Франческо Кальцона келди. Бироқ уларнинг ҳеч қайсиси ижобий ўзгаришга эриша олмади.

Шундан кейин «Наполи» жиддий ўзгаришларга муҳтож эканлиги ойдинлашди ва ОАВда бош мураббийликка номзодлар номи эълон қилинди: Жозе Моуриньо, Винченцо Итальяно, Стефано Пиоли ва Жан Пьеро Гасперини. «Аталанта» бош мураббийи Неаполдан таклиф бўлганини тасдиқлади, лекин Бергамода қолишни афзал кўрди.

Пиоли билан ҳам анчагина музокаралар бўлиб ўтди, лекин бу уриниш ҳам самара бермади. Якунда, «Наполи» бош мураббийи лавозимини Антони Конте эгаллади. Шу тариқа Де Лаурентис кўпчиликни лол қолдириш санъатини яна бир марта намойиш этди.

Контенинг неаполликлар жамоасига келиши ҳам кўп муҳокама қилинган бўлсада, уни жиддий қабул қилганлар жуда озчилик эди. Биринчидан, «Адзурра» ўта чўрткесар соҳиб ихтиёрида, унинг Антониодек жиззаки мураббий билан ҳамкорлигини тасаввур қилишнинг ўзи ҳам осон эмасди. Иккинчидан, Де Лаурентис доимо жамоанинг 4-3-3 тактик схемасида тўп суришини талаб қиларди. Бу эса Контенинг услуби эмас, у 3-5-2 ёки 3-4-3 схемаларини қўллайди. Афтидан, томонлар бу масалада қандайдир умумий қарорга келган кўринадилар. Лекин кимдир Контега у ёки бу схемада ўйнашни маслаҳат бергани ҳам ақлга сиғмайди.

Эҳтимол, президент тактика бобида эркинликни мураббийга бергандир. Нима бўлганда ҳам, улар ҳамкорликка тайёрлар. Унинг қанча давом этиши - бошқа масала. Бу президент билан мураббий қандай стратегияни танлашганига боғлиқ. Сўнгги мавсумдаги пасайишдан хулоса чиқарадиган бўлсак, «Наполи»да қайта қуриш жараёни бошланади. Гарчи ижодкорлар ҳеч қаёққа кетмаган бўлсаларда, чемпион жамоадан ҳеч вақо қолмади. Виктор Осимхен биринчи бўлиб кетишга изн сўради. Нигериялик ҳужумчи анчадан бери Неаполни тарк этиб, янги жамоани орзу қиларди. Кейинчалик Хвича Кварацхелия ва Жованни Ди Лоренцолар Осимхен ёнидан жой олишди.

Аввалига Де Лаурентис таркибни ёшартиришга мўлжалланган қайта қуришни кўриб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирда «Наполи» «А» Сериянинг катта ёшдаги жамоалари орасида 5-ўринда бормоқда. Президентнинг мақсади Итальяно ва Гасперинилар номзоди муҳокамасида ҳам тасдиқланганди. Бу мутахассислар жамоани шакллантиришни яхши билишади. Пиоли улар каби «қурувчи» ҳам эмас, трансфер масалаларида талабчан ҳам эмас - таркибдаги ўйинчилар билан ишлайверади.

Энди Де Лаурентис режани кескин ўзгартириб, «Интер», «Ювентус» ва «Челси»нинг собиқ бош мураббийига мурожаат қилган кўринади. Конте - узоқ келажак учун яратилган мураббий эмас. У жамоани шакллантириш, ривожлантириш билан шуғулланмайди. Айнан шунинг учун унинг «Тоттенхэм»га тайинланиши ажабланарли эди, ҳамкорлик ҳам узоққа чўзилмади. Антонио «Интер» билан, «Ювентус» ва «Челси» билан чемпион бўлди, тамом. У кутиб ўтирмайди - ҳозир ва шу ернинг ўзида рақобатбардош жамоа керак. Балки Конте биринчи мавсумда етакчи квартетдан жой олиб, кейин скудетто учун курашишга розилик бериши мумкиндир. Бироқ «Адзурра»да шундай ресурслар борми?

«Наполи»дагилар Осимхеннинг трансферига катта умид боғлашган. Унинг шартномасида қайд этилган баҳоси 130 млн. евро. Лекин нигериялик ҳужумчи учун шунча маблағдан воз кечишга тайёр мард қаерда? Тўғри, Виктор «Адзурра»нинг етакчи юлдузи. Чемпионлик мавсумида у барча мусобақалар ҳисобидан 31та, ўтган мавсумда эса 17та гол урган.

Осимхен чиндан ҳам гол уриш санъатини пухта ўрганган, лекин катта жангларда ҳар доим ўз саъатини намойиш этавермайди, харидорлар эса айнан шунақа беллашувларда топ-ҳужумчилар ўйинларини кузатадилар. Викторни 100 млн. атрофидаги баҳода пуллашнинг ўзи ҳам жамоа учун улкан муваффақият бўлади. Қўшимчасига, «Адзурра» ғазнасида аввалги трансфер дарчаларида тежаб қолинган унча-мунча захира ҳам йўқ эмас.

Осимхенни сотиш эвазига «Наполи» Контенинг жамоани қайтадан шакллантириш йўлидаги трансферлар учун маблағ билан таъминлаши мумкин. Бироқ бунинг учун тезкор ҳаракат талаб этилади. Саноқли кунлардан кейин мавсумолди тайёргарлиги бошланади. Қолаверса, Викторга ва кетиш ниятидаги бошқа ўйинчилар трансфери бўйича силжиш йўқ. Бундан ташқари, жамоа Кварацхелия ва Ди Лоренцони қўйиб юборишни истамаяпти. Шунингдек, Конте ҳам. Қисқаси, вазият ўта чигал. Бу эса табиийки, мураббийга ёқмайди. Чунки у мавжуд ўйинчилардан қайсилари янги мавсумда майдонга тушишидан бехабар. Ҳозирда мухлислар Контенинг «Наполи»даги фаолиятига дов тикиш даври келди, дея ўзаро ҳазиллашмоқдалар. Чиндан ҳам, вазият ўта қалтис: жамоа ўзининг энг қиммат ўйинчисини сота олмаётгани етмагандек, бошқа юлдузлар ҳам кетиш илинжидалар. Хуллас, Конте мавжуд таркиб билан скудетто учун курашишга мажбур, бошқа йўл йўқ. Лекин ўша таркибда кимлар бўлиши ва клуб уни қай даражада кучайтириши ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:03, 05.08.2024.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.