Ориол Ромеу "Барселона"дан "Жирона"га қайтди.
Клублар 32 ёшли ярим ҳимоячининг ижарага берилиши борасида келишувга эришган. Бу ҳақда каталонияликлар сайтида хабар берди.
Шартнома бир мавсумга тузилган.
Ромеу “Барселона”га 2023 йилнинг июлида “Жирона”дан келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Ла Лигада 28 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.