"Челси" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо ўтган мавсумда дуч келган мослашув муаммолари ҳақида яна гапирди.
Эквадорлик футболчини "кўклар" 2023 йилнинг августида "Брайтон"дан 116 миллион еврога сотиб олганди. Ярим ҳимоячининг ўзи аввалроқ трансфердан сўнг мавсумнинг иккинчи ярмидагина жамоага мослаша олганини айтганди.
"Аввалига қийин бўлди", дейди Кайседо янги интервьюсида.
"Брайтон"да босим камроқ эди, аммо охир-оқибат бунга кўникиб қолдим. Қўшимча стрессга менинг трансферим миқдори ва "Челси" тарихи сабаб бўлди. Тўрт-беш ойдан кейин ўзимни қулай ҳис қилдим", деди 22 ёшли футболчи чоршанба куни "Реал"га қарши ўртоқлик ўйини олдидан.