Ўзбекистонлик спортчилар яна бир дастур аёллар курашида ҳам дебют қилди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди.
Баҳс Ливачнинг ғалабаси билан якунланди. Энди у финалгача етиб борган тақдирда Актенге бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.