Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Натижа учун курашиш — футболчиларга босим ўтказди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида аввал меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

Ҳаким Фузайлов:
— Чемпионатда муросасиз ўйинлар кўпайиб бораётганидан хурсандман. Бугун ўйин ҳам принципиал аҳамиятга эга бўлди. Ўйин эса қийин бўлди. Ўйин ҳар иккала жамоа асабий бошланди. Бу ҳолат футболчиларга ўз т аъсирини кўрсатди ва ўйин у қадар томошабоп чиқмаган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, натижа жамоаларга босим ўтказди. Қийин кечган ўйинда 3 очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Тенгма-тенг ўйинда омад бизга омад кулиб боқди.

— Иккинчи бўлимда амалга оширган ўйинчи алмаштириш борасида нима дея оласиз?
— Тезкор Санжар Турсуновни майдонга туширдим. У вазиятларни яхши ярата олади. Бу орқали "Пахтакор"нинг ҳимоясига босим ўтказишни мақсад қилгандим. Ундан аввалроқ эса Дилшод Раҳматуллаевни майдон марказини мустаҳкамлашни мақсадида туширгандим. Биринчи бўлимда айнан майдон марказида ўйинни рақибга бой бериб қўйгандик.

— Мавсум бошидан буён жамоа қанчалик ўсишга эришди?
— Биз ҳамон ривожланиш босқичидамиз. Жамоага янги қабул қилинган футболчилар ҳали ўзаро тўлиқ тил топишиб кетишмаган. Сафимизда тажрибали футболчилар етарли. Уларнинг маҳорати эвазига ҳозирча керакли натижаларни қўлга киритяпмиз. Клуб раҳбарияти олдимизга жиддий эса вазифалар турибди. Жамоа олдига чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз ишлашда ва яхши жамоа шакллантиришда давом этяпмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 19.04.2013.
Ўқилди: 4108 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик