Кириш Регистрация

Жон Терри: «Давид Луис келажакда «Челси»нинг сардори бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Челси» сардори Жон Терри жамоа ҳимоячиси Давид Луис ҳақида фикр билдирар экан, унинг келажакда жамоа садори бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Луис келажакда жамоа сардори бўлиши мумкинми? Ҳа, мен шундай ўйлайман. Лекин асосий номзод бу катта Пит (Петр Чех). Менимча, яна бир неча йил бу ишни ўзим қилсам керак.

Луис жуда ажойиб мавсумни ўтказди. У ярим ҳимояда ҳам ҳимояда ҳам яхши ўйнамоқда. Футболчини қанотларда ҳам марказда ҳам ўйнатишса, бу у учун оғир бўлиши аниқ, лекин Луис буни уддаламоқда.

«Фулҳэм»га қарши ўйинда Давиднинг имкониятларини кўрдик. Гап фақат голда эмас. У ярим ҳимоячи зонасидан Торресга 40 ярдлар чамасидан пас аниқ тўп узатди.

Луис ҳали ёш ва у ўрганмоқда. У жуда яхши футболчи бўлиб етишади.

Бундан ташқари Давидда етакчилик қобиляти ҳам бор. У йигитларни руҳлантира олади. У ўзига ва бошқаларга нисбатан ҳам жуда талабчан. Машғулотларда ҳам у ўзини шундай тутади»,- дейди Терри.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 21:35, 19.04.2013.
Ўқилди: 3960 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.