Кириш Регистрация

Иван Бошкович: “Бугун ютқаздик тўғри, лекин ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Жиззахликлар устози одатдагидек,  ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.   

— Ўйиндан кўпроқ нарса кутган эдим. “Навбаҳор” кўпроқ вазият яратгандек. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

— Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди? Йиғинлардан кўнглингиз тўлдими? Жамоа айрим бир сабабларга кўра,Туркияда ўтказилиши керак бўлган йиғинни бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлди?
— Йиғинларни яхши ўтказдик. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Бугун кубокдаги иштирокимизни якунладик, аммо ҳаммаси ҳали олдинда. Келажак ҳақида ўйлашимиз керак.

— Жамоангиз ёзги трансфер “ойнаси”да икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Режа қилган траснферларингизни амалга ошира олдингизми?
— Ҳа. Трансферлардан кўнглим тўлди. Биз кўп футболчилар билан шартнома имзолашни истамадик. Сабаби, таркибдаги футболчилар нималарга қодир эканлигини исботлаб бўлишди. Мен уларга тўлиқ ишонаман.

— Иккинчи давра старт олди. Кейинги рақиблар ва учрашувлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
— Бизда тақвим бор ҳамда ушбу тақвим бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тақвим бошқа ўзгармайди. Эртага кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Мен ушбу йигитларга ишонаман. Бугун ютқаздик тўғри, лекин ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Мавсумни муваффақиятли тугатишни режа қилганмиз.

— Жамоалар давралар оралиғидаги танаффусдан кейин дастлабки учрашувларини ўтказмоқда. Бугун жамоангизда жисмоний муаммолар кузатилдими? Футболчилар деярли 130 дақиқа футбол ўйнашди. Жамоангизнинг жисмоний ҳолатидан қониқдингизми?
— 120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Жамоам 120 дақиқа ўйнай олишини исботлади. Бир ойлик танаффусдан кейин яна майдонга қайтиш осон иш эмас. Жамоам руҳий ва жисмоний тарафлама ҳам тайёр деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни янада чуқурроқ таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Жароҳат ва дисквалификация туфайли айрим бир футболчиларсиз иштирок этмоқдамиз. Биринчи даврада ҳам кўп йўқотишларга учрадик, лекин шунга қарамай натижага эриша олдик. Бугунги ўйин тарихга айланди. Кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:48, 08.08.2024.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик