Бугун “Шўртан” ўз майдонида Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинни кўпчилик аутсайдерлар баҳси деб атамоқда. Чунки мусобақа жадвалида “Шўртан” 13-ўринда, “Қизилқум” эса 14-ўринда бормоқда. Шундай экан, хавфли зонадан узоқлашиши учун ҳар иккала жамоа ҳам астойдил ҳаракат қилиши турган гап.
РАҚИБИМИЗ «ҚИЗИЛҚУМ» ҲАҚИДА
«Қизилқум» бу йилги мавсумни муваффақиятли бошлай олмади. Жамоа ўтказилган бешта учрашувнинг ҳаммасида имкониятни бой берди ва турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб қолди. «Қизилқум» рақиблари дарвозасига 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 12 бор гол ўтказиб юборди. Олий лиганинг 4-туридан сўнг клубнинг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Равшан Ҳайдаров ўз ихтиёрига биноан Зарафшонни тарк этди ва унинг ўрнини «Қизилқум»ни аввал ҳам бошқарган Рустам Забиров эгаллади. Забиров бошчилигида навоийликлар «Навбаҳор»га қарши ўйин ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
ҒУЗОРДАГИ ЎЙИНЛАР
«Шўртан» ва «Қизилқум» жамоалари олий лигада шу кунгача жами 8 марта Ғузорда баҳс олиб боришган. Мана шу беллашувларнинг бештасида «Шўртан», бир марта «Қизилқум» зафар қучган. Яна иккита ўйинда дурангқайд этилган. Бўлиб ўтган баҳсларда ғузорликлар жами 11та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 6та гол ўтказиб юборишган. «Қизилум» дарвозасига киритилган тўплар Шаҳбоз Эркинов, Игорь Таран (2та), Артур Геворкян (4та), Баҳриддин Ваҳобов (2та), Адама Соро ва Аббос Омонов ҳисобига ёзилган. Бугунги кунда ушбу футболчилардан фақат Аббос Омонов «Шўртан» сафида тўп суриб келмоқда.
2005 йил. 6-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 0:2
2006 йил. 18-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 3:1
2007 йил. 16-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 1:1
2008 йил. 15-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1
2009 йил. 6-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1
2010 йил. 2-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 0:0
2011 йил. 9-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 1:0
2012 йил. 14-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0