Германияда янги мавсум бошланишига оз вақт қолган ва "Байер Леверкузен" ўз таркибини режалаштиришда аниқлик талаб қилмоқда. Шу истакни инобатга олган Леверкузенликлар ҳимоячи Жонатан Тани олмоқчи бўлган "Бавария"га талаб қўйди.
Bild хабарига кўра, "Байер" Та учун "Бавария" расмий таклиф билан чиқиши керак бўлган муддатни белгилаб қўйган. Агар таклиф кейинги ҳафта охиригача олинмаса, "Байер" уни бошқа кўриб чиқмайди.
Бу ҳолатда футболчи амалдаги шартномасининг охирги йили Леверкузенда қолади. Transfermarkt портали мутахассислари Жонатан Тани 30 миллион еврога баҳоламоқда.