Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нури Шаҳин: «Бендер ва Пишчек айнан мен жамоамда кўришни хоҳлаган мутахассислардир»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 14 июнь куни Дортмунднинг «Боруссия» клуби жамоанинг собиқ футболчиси, бунгача «қовоқарилар» бош мураббийи Эдин Терзич штабида фаолият олиб борган туркиялик Нури Шаҳинни янги бош мураббий этиб эълон қилганди.

Ҳозирги кунда 35 ёшли мутахассис ўзига яраша номдор жамоани бор ғайрат-шижоат билан янги мавсумга тайёрламоқда. Қуйида унинг катта лавозимдаги илк интервьюсини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Нури Шаҳин, хуш келибсиз! Бизга вақт ажратганингиз учун ташаккур.

- Ҳар доим тайёрман.

- Мен сўрамоқчи эдимки, бугун «Боруссия»дек клуб бош мураббийи эканлигингиз сиз учун қанчалик ҳайратланарли?

- Ҳа, вақт жиҳатидан ҳайратланарли, албатта, чунки мен Эдин ишини давом эттиради, деб ўйлагандим, лекин унинг кетиши аниқ бўлгач, бу яхши ва ёқимли сюрприз бўлди.

- Сиз учун мартаба режаси борми?

- Ҳеч қачон бўлмаган, гарчи одамлар бу ҳақда кўп гапиришса ҳам. Мен жуда узоқ вақтдан бери футбол бизнесидаман ва барчаси қанчалик тез ўзгаришини яхши биламан. Эртагаёқ кўп нарса том маънода ўзгариши мумкин. Шунинг учун менда мартаба режаси йўқ. Ҳозир мен қолишга ва ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан. Қолганлари ўз-ўзидан келаверади. Футболчилик фаолиятимда шундай қилдим. Энди эса бош мураббий ёки ёрдамчи сифатида давом этади. Анталияда мен футболчи эдим ва бундан жуда бахтиёр эдим. Кейин эса кутилмаганда жамоа бош мураббийига айландим. Шундай экан, сиз мартаба режаси ҳақида гапира олмайсиз.

- Мураббийлик лицензиянгиз йўқми?

- Йўқ, буни сезмаяпман ва ташвишланмайман, ҳатто.

- Ўқишни тугатдингизми?

- Йўқ. Лекин тугатаман, албатта. Ҳозирча ўқишда давом этяпман. Акс ҳолда, мен бу ерда ўтиролмасдим.

- Йўқ, йўқ. Мен жараённи назарда тутяпман...

- Ҳа, Уэльсда жуда яхши ташкилот бор, шунда ўқияпман ва айтишим керакки, иштирокчилар, инструкторлар билан курслар жуда қизиқарли ва қувноқ ўтмоқда. 

- Қишда жамоага ёрдамчи мураббий сифатида келганингизда, келажакда унинг бош мураббийи бўлишингиз мумкинлиги ҳақида қандайдир аломатни сездингизми?

- Ростини айтсам, йўқ. Биламан, соядаги мураббийлар ва бошқа шунга ўхшаш мавзуларда спекуляциялар бор ва бу мен учун, албатта, Дортмунднинг «Боруссия» клуби мураббийи бўлиш орзуси. Лекин улар шунчаки шу мартаба режаси ҳақида гапиришди. Демак, бу билан менинг мартаба режам бордек, лекин аслида у менда йўқ. Сўнгги олти ой ичида қўлимдан келганини қилдим ва буни Эдин баҳолаши мумкин. Буни Эдин ҳам билади, мен бошиданоқ ўз ҳаётимни ёрдамчи мураббий сифатида ўтказишни истамаслигимни айтганман. Чунки мен аллақачон бош мураббий сифатида ишлаганман ва бу ишни ҳис қилиб бўлганман. Шундай қилиб, бир куни яна шу йўналишда кетишим аниқ эди. Ҳозир содир бўлганлиги эса мен учун ёқимли сюрприз бўлди.

- Одамлар билан, ўйинчилар билан мулоқот қилишда сиз учун нима муҳим?

- Ростгўйлик. Жуда оддий - ростгўйлик. Мен уйда фақат рост гапираман, одамлар билан муомала қилишда тўғрисўзман ва ўйинчилар билан ҳам шундай бўлишим керак. Бунга ўргандим, кўрдим ва мураббийи мутлақо ростгўй бўлган футболчи бўлишни яхши кўрардим. Бу баъзан оғриқли ҳам бўлади. Албатта, мураббийнинг тўғри фикрини эшитганингизда, ўйинчи хафа бўлиши мумкин, бу эса салбий оқибатларга ҳам олиб келади. Лекин ортга қараб, ҳар бир ўйинчи буни отидан эмас, балки юзига айтганидан миннатдор бўлади. Ва инсон сифатида ҳам бу ҳолатда ўйинчиларга тўғри фикр билдиришга ҳаракат қиламан.

- Сизнинг ёрдамчиларингиз жамоада қандай рол ўйнайди?

- Марказий ва жуда муҳим ўрин эгаллайдилар, шу билан бирга аниқ жавобгарлик соҳаларига эга эмаслар. Кичик бир мисол: бугун кечқурун учрашувимиз бўлиб ўтди ва унда барча ёрдамчи мураббийлар иштирок этишди. Ҳар бир инсон ўз фикрини очиқ ва тўғри айтиши мен учун жуда муҳимдир. Шу шаклда биз бош мураббий сўзларига ҳар доим ҳам рози бўлмайдиган маданиятга эга бўлишимиз учун муҳокама қилишимиз мумкин. Бу мен учун жуда муҳим, чунки бир нечта кўзлар кўпроқ нарсани кўради. Шундай бўлса-да, албатта, якуний қарорни мен қабул қилишим керак.

- Кўплаб ёрдамчилар жуда ихтисослашган. Менимча, федерацияда ҳатто ён чизиқдан тўп узатиш бўйича мураббий ҳам бор.

- Ҳа, бор. Ростини айтсам, бу бизнинг давримизда зарур. Стандартлар бўйича мураббий жуда муҳим. Мана, Чемпионлар Лигаси финалини стандартдан урилган голдан кейин ютқаздик. Бундан ташқари, ҳозирда қанча гол, қанча ўйинларни стандартлар ҳал қилаётганини кўришингиз мумкин, чунки ҳар бир жамоа жуда яхши режа ва тайёрланган тактикага эга. Буларнинг барчаси сўнгги тафсилотларга тўғри келади ва шунинг учун улар мавжуд... Шундай қилиб, мен бу билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаяпман ва муваффақият манфаатларига мос келадиган ҳар қандай нарса жуда муҳимдир.

- Нега Лукаш Пишчекни таклиф қилдингиз?

- Чунки у менда ҳам инсоний ва ҳам профессионал жиҳатдан катта таассурот қолдирди. Пишчек билан 2015 йилдан бери бирга таҳлил қилиб келамиз. Мен вақти-вақти билан унинг Польшадаги жамоасини таҳлил қилардим, ўз навбатида у ҳам. Биз кўп йиллардан бери футбол ҳақида гаплашамиз. Свен Бендерни алмаштириш деярли мумкин эмас. Улардан бири Лукаш Пишчек эди. Свен Бендер ва Лукаш Пишчек айнан мен жамоамда кўришни хоҳлаган мутахассислардир.

- Ўйинни қуриш ғоясини амалга ошириш учун сизга бошқа ўйинчилар керакми?

- Бошқа футболчилар? Бошқа ўйинчилар керак ёки йўқлигини билмайман, лекин, албатта, биз Бад-Рагацда тўлиқ таркибда бўлишимиздан, мавсумимизда жуда муҳим рол ўйнайдиган йигитлар қайтиб келишидан, улар билан жараёнларни ўргатиш мумкинлигидан хурсандман. Аммо ёшлар ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилишади. Албатта, мен уларни Евро ёки Америка Кубогида бўлган йигитлар каби баҳолай олмайман.

- Серу Гирасси «Боруссия»га нима бериши мумкин?

- У Фюллькруг ёки Аллердан фарқли ҳужумчи. Жамоага ўзи билан бошқа нарса олиб келишига аминман. У ҳақиқий универсал форварддир. Умуман олганда у шунчаки топ.

- Эмре Жан сардор бўлиб қоладими?

- Албатта, бошқача бўлиши мумкин эмас. Кўплаб ўйинчилар таътилда бўлганида сардорлик ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Юлиан Брандтни олдинги ўйинга сардор этиб тайинлаганимда менга худди шу савол берилди: «Бу белгими?» Аммо бу умуман белги эмас. Аввало, ўйинчиларим билан гаплашаман ва кейин бу ҳақда хабар бераман. Ростини айтсам, ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман ҳам.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 08.08.2024.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.