Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчилар яна Олимпия ўйинларида финалида.
-74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратиб, эртага бўлиб ўтадиган финал йўлланмасига эга чиқди.
Олтин медал учун баҳсда юртдошимизга япониялик Даичи Такатани рақиблик қилади.