Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

«Олимпик» лойиҳаси йўқ бўлиб кетадими? Денис Коростиченко жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур баҳслари старт олди. «Локомотив» жамоаси бу турда «Олимпик» билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Қарама-қаршилик босим билан бошланиб, якунига қадар темп тушгани йўқ. Ўйлашимча, курашларга бой баҳс гувоҳи бўлдик. «Локомотив» ҳозир ҳар бир беллашувда ғалаба қозониши шарт. Шу билан биргаликда, биз ҳам очко жамғариб боришимиз керак. Ҳар бир ўйиндаги очколар олтинга тенг. Бугун икки томон ҳам рақиб жарима майдончаси ичида етарлича имкониятларга эга бўлди. Дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман.

— «Олимпик»да ўзгаришлар кўп бўлди. Имкони бўлса, шу ҳақида батафсил сўзлаб берсангиз?!
— Дарҳақиқат, жамоамизда ўзгаришлар бўлди. Асосий таркиб аъзолари бошқа клубларга йўл олди. Бу ўйинимизга таъсир кўрсатмай қолмайди. Мураббийлар штаби билан биргаликда, бошқа футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Ўз-ўзидан, кучли ва қиммат ижрочиларни ўз сафимизга қўшиб олмадик. Легионер ёки тажрибали футболчи билан таркибни кучайтира олмадик. Таркибда, ёши катта биргина футболчи бор. Сунатилла Абдуллажонов. Бугунги голни айнан у киритди. Режага кўра, чемпионат охирига қадар шу йигитларга ишонамиз.

— «Олимпик» лойиҳаси йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги миш-мишларда жон борми? Тимур Кападзе ҳам постни топширди...
— Тимур ака, матбуот анжуманида, сўнгги 4 йил жуда катта босим остида ўтганини айтди. У ҳозирча таътилга чиқди. Шунга қарамай, ўз тажрибаси билан ўртоқлашишда давом этмоқда. Тез-тез бизга масалаҳат бериб турибди. Биз эса, бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Ниятимиз элитада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ поғонани эгаллаш. Агар бу ишни уддаласак, лойиҳа давом этади деб ўйлайман.

— Айни дамдаги таркибингиздан кўнглингиз тўлдими?
— Бу «Олимпик» проектининг стартида кузатилган холат. Ўшанда ҳам жамоасига керак бўлмай қолган футболчилардан иборат эди жамоа. Иккинчи даврада уларга ўйин амалиёти берамиз. Ҳаммаси уларнинг ўз қўлида. Бизда вақт танқис эди. Ўйлайманки, йигитлар ҳар бир учрашувга катта мақсадларни кўзлаб тушади.

— Сиз кетганингиздан сўнг «Локомотив» қай даражада ўзгарибди?
— Биринчи даврада бошқа мутахассис билан бошлаган эди. Илк турларда ҳаммаси жойида эди, аммо кейин нима бўлганини билмайман. Бугунги кунда Александр Сергеевич устозлик қилмоқда. У яхши инсон ва кучли мутахассис. У жамоа билан олдига қўйган мақсадларига эришади деб ўйлайман. Ўзгариш фақат ижобий томонга.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:27, 10.08.2024.
Ўқилди: 3287 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.