«Нефтчи» - «Динамо» (3:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
— Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
— Ўйинни барча кўрди, жуда ёмон ўйнадик. Деярли тўлиқ ўйин давомида 10 киши бўлиб ўйнаб, 3та гол ўтказиб юборишни изоҳлаш қийин. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Курашиб, ғолиб чиқишди. Биз эса бундай ўйиндан кейин хулоса қилишимиз керак. Жуда уятли.
— Жамоангиз дарвозабонининг хатолари ҳақида нима дейсиз?
— Ҳа, дарвозабонимиз хато қиляпти, аммо у зарур паллада бир неча марта қутқармоқда. Аммо бугун бутун жамоа хато қилди, ўтказиб юборилган учта голдан қайси бирида уни айблаш мумкин? Жамоа рақиб четлатишдан кейин бутунлай хато ўйнади. Йигитлар жуда хотиржамликка берилишди. Рақибнинг хатосини кутишди, чоғи, аммо улар хато қилишмади. Қарши ҳужум ва стантдартларда жазоландик, бурчак тўпи вақтида ҳимоячилар рақибга қаршилик кўрсата олишмади, бу вазиятда дарвозабон нима ҳам қила оларди...
— Кеча «Динамо» матбуот хизмати машғулотлар пайтидан майдоннинг ҳолатини танқид қилиб чиқди. Бугун стадион тайёрланди, майдон ҳолатидан қониқдингизми?
— Майдоннинг аҳволи қанақа эканини ўзингиз кўрдингизми?
— Ҳозирги жуда иссиқ иқлим шароитида Ўзбекистондаги исталган майдонда шундай муаммо бор. Нима, Самарқанддаги майдон Фарғонадагидан яхшироқми?
— Албатта, айни дамда Самарқанддаги майдон ажойиб ҳолатда. Қачонгача шундай бўлади билмайман, чунки у ерда биз ўйнаймиз, ўринбосарлар жамоамиз ўйнайди, «Сурхон» ўйнайди, машғулотлар бўлади. Майдонимиз буни қанчалик кўтара олишини билмайман. Эҳтимол, Фарғонадаги бу стадионингизда ҳам «Нефтчи»дан ташқари яна жамоа ўйнаётган бўлса керак, шу боис жуда ачинарли ҳолатда эди. Бу баҳона эмас, мағлубиятдан кейин ўзимни оқлагандек кўринмоқчи ҳам эмасман. Шунчаки бундай майдонда ниманидир яратиш қийин эди, — дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.