"Наполи" спорт директори Жованни Манна жамоа ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Аввалроқ Осимхен "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Осимҳен қўйиб юборишимизни сўради. У кетмоқчи. Вазият аниқ, унинг ўтган ёзда кетиши учун имкониятлар бор эди. Келгуси 20 кун ичида нима бўлишини кўрамиз", - дея Манна сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.