«Барселона» «Ливерпуль»нинг 25 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольднинг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда, унинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз футболчисига Каталония клубидан ташқари «Реал» ҳам қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Иккала испан гранди ҳам 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Конор Брэдлининг жадал ривожланиши туфайли «Ливерпуль» Александр-Арнольд билан хайрлашиши мумкинлигига ишонишади.
Александер-Арнолд «Ливерпуль» тарбияланувчиси. Ўз клуби таркибида футболчи барча турнирларда 310 та ўйинда қатнашиб, 19 та гол ва 81 та голли узатмани амалга оширган.