"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле яқин кунларда жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Барселона" спорт директори Деку Лангленинг агенти билан учрашув ўтказган ва унда футболчини ижарага беришнинг молиявий шартларини муҳокама қилган.
Аниқлик киритилишича, муаммо 29 ёшли футболчининг 16 миллион еврога тенг маошида бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ижара шартномаси якунланиш арафасида, дея қайд этади манба.