Рафаэль Варан "Комо" учун биринчи ўйинида жароҳат олди.
Янги жамоага эркин агент сифатида қўшилган “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси ўзининг дебют ўйинининг 23-дақиқасида – Италия кубоги доирасида “Сампдория”га қарши ўйинда алмаштирилди.
Goal порталининг қайд этишича, франциялик футболчининг мушаклари билан боғлиқ муаммолар бор.
Ўтган мавсумда Варан Премьер-лиганинг 22 учрашувида иштирок этган.