Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги ғалабанинг қиймати юқори"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилди. "Бунёдкор" клуби бу тур ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугунги ғалабани жуда узоқ кутган эдик. Кимнидир алоҳида эътироф этиш тўғри бўлмайди. Раҳбариятга доим олдимизда бўлгани учун ташаккур айтаман. Жамоамни руҳан ва сифатли футбол кўрсатгани учун ташаккур билдираман. Бу ҳаммамизнинг ғалабамиз.

"Бунёдкор" бугун стандарт ва узун пасларга суяниб ўйнади. Бу сизнинг услубингизга айланадими?

Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бундай услуб менда йўқ. Қандай вазиятда эканимизни билишимиз керак. Бугун, зўр ўйин кўрсатдик. Бу бизнинг стратегик қароримиз эди. Айнан шу омилда улар кучли эди. Йигитлар тезкор, вертикал футбол намойиш этди. "Андижон" – жуда кучли жамоа. Шу боис, бу ғалаба биз учун қадрли.

"Бунёдкор"нинг иккинчи давра учун тайёргарлик қандай бўлди?

Ажойиб ўтди ҳаммаси. Йигитлар меҳнат қилишди. Улар жисмонан анча тетиклашди. Жамоа аъзоларимиз ҳақидаги миш-мишларга уларнинг ўзидан интервью олганда сўрайсиз.

"Андижон"га қарши қандай тактик кўрсатмалар асосида футбол ўйнашга ҳаракат қилдинглар?

"Андижон" жисмонан бақувват ва уюшқоқ футбол намойиш этади. Биз айтарли ҳеч нарсани ўзгартирганимиз йўқ. Кўп жойда иккинчи қаватда яхшироқ ҳаракат қилдик. Қўшимчасига, бугун захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёрдам берди. Темурхўжа ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Биз орқага эмас, вертикал футбол ўйнадик. Йигитлар ўйинни ўқий олишди.

Биринчи бўлимдан сўнг 0:0 эди таблода. Иккинчи таймда ўйинга қандай ўзгаришлар киритдингиз?

Биринчи таймни яхши ўтказдик. Бироз ўзгаришлар қилдик. "Андижон" жуда айёр жамоа. Масалан, марказда эътиборсизлик сабабли тўпни йўқотаётган эдик. Бизни ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб олиб рақибни имкониятларини камайтирди. Бугун бизда жуда кўп голли имконият бўлдик.

Маҳмуд Маҳаммаджоновнинг "Пахтакор"га ўтиб кетишини қандай тушуниш мумкин? Легионерларни нима эвазига танладингиз?

Барчаси жуда осон. Маҳмуд ўзи кетмоқчи эканлигини айтди. Мен уни олиб қолмоқчи эдим. У муҳим ўйинчи. Футболчини ўзи бу қарорни танлаган эди. Уни қўйиб юбордик ва омад тилайман. Биласизми, бизни клубиизда селекция ишларини бажарадиган инсонлар бор. Айнан улар бу иш билан шуғулланишади. Раҳбарият яхши футболчилар билан шартнома имзолади деб ҳисоблайман.

Киритилди: 08:00, 12.08.2024.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.