Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Альварес: "Бугун мен бу ажойиб клуб билан катта ҳаяжон ила хайрлашаман"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико Мадрид"нинг янги футболчиси Хулиан Альварес ўзининг собиқ жамоаси "Манчестер Сити" билан хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг трансферини "матрасчилар" шу душанба куни расман эълон қилган эди.

"Бугун мен бу ажойиб клуб билан катта ҳаяжон ила хайрлашаман. Бу жуда ўзига хос икки йилни ўз ичига олди.

Бу вақт ичида мен ўсдим ва кўп нарсаларни ўргандим – ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида. Директорлар ва техник ходимларга, ишончингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, сиз менга кўп нарсаларни ўрганишга ёрдам бердингиз.

Жамоадошларимга биз баҳам кўрган ҳар бир лаҳза, ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда ҳаракат ва фидойилик учун раҳмат айтаман. Мен сизларнинг ҳар бирингиздан жуда кўп нарсани ўргандим ва абадий хотиралар ва дўстлик туйғуларига эга бўламан.

Мухлисларга ишонч билан қўллаб-қувватлагани ва биринчи кунданоқ ўзимни уйдагидек ҳис қилишга ёрдам бергани учун чин қалбимдан раҳмат айтаман", - дея Альвареснинг сўзларини келтиради «шаҳарликлар» матбуот хизмати.

Киритилди: 20:04, 12.08.2024.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.