«Наполи» «Фрозиноне» марказий ярим ҳимоячиси Марко Брешианини билан шартнома имзолайди, деб ёзади Фабрицио Романо.
24 ёшли италиялик 11 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан неаполликлар сафига 1 миллион евро эвазига ижарага қўшилади. Тиббий текширувлар эртага, 13 августга белгиланган.
Брешианини «Милан» тарбияланувчиси, лекин асосий жамоада бор-йўғи 24 дақиқа ўйнаган.