Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: "Навбаҳор"га қарши баҳслар доим шиддатли ўтади"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур якунланди. Мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган ОКМК клуби бу тур ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳар доим "Навбаҳор" билан шидатли ўтади ўйинларимиз. Қайси стадионда бўлишига қарамай, доим кескинлик бўлади. Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас. Бугун йигитлар мен кутгандек ўйин кўрсатгани йўқ. Кўплаб шогирдларимнинг йўқлиги сезилди. Энг муҳими, бугун натижани қўлга киритдик. Баҳс эсдан чиқади. Кўп ишлашимиз керак.

Биринчи бўлимда жамоа жуда кўп тўп йўқотди. Хатолар ғалабада ҳам кўзга ташланмоқда?

Учрашув давомида "Навбаҳор" 3 та марказий ҳимоячи билан чиққани бизга таъсир қилди. Жуда кўп холда оддий вазиятларда тўпни йўқотдик. Тўпни назорат қилмадик. Бу бизга хос бўлмаган футбол. "Навбаҳор" кучли ижрочиларга эга. Бу ҳам босим қилди. Тинимсиз тўп учун курашавериш катта куч сарфлашга сабаб бўлди.

"Навбаҳор"нинг биринчи ва иккинчи даврада ўзгаришлар сездингизми?

Ўйиндан ўйинга ўзгариш бўлади. Жамоа қандай тонусда бўлишига боғлиқ. Таркибнинг 90 фоизи ўша-ўша эди. Схеманинг ўзгаргани бизга муаммо туғдирди. Ўзимиз ҳам жуда кўп тўп йўқотганимиз асабийлашишизга сабаб бўлди. Биринчи бўлимда Акромнинг хато қилгани сўзимга исбот бўлади.

"Навбаҳор"га ўзгача тайёргарликка қўшимча ҳам қилганмидингиз?

Рақиб жамоанинг эмас, ўзимизни ўйинимиз мени қизиқтиради. Шогирдларимга ўзларингиз яхши ўйнасаларинг, ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб айтаман. Эътиборни кўпроқ ўзимизнинг футболчиларга қаратамиз. Асосийси, ғалаба руҳи. Енгилмаган жамоа бўлмайди. Бугун, "Пахтакор", "Андижон", "Насаф" ва "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда қўлни силтаб юбормай, охиригача жанг қилдик.

ОКМК чемпионликка ҳеч қаерда даъво қилмаган бўлса ҳам, секин-аста мақсадига яқинлашмоқда?!

Қайси жамоада ишлаган бўлсам ҳам, доим мухлислар учун тўп сурганмиз. Пул бор ёки йўқлигидан қатъий назар. Очкони кузда санаймиз деган гап бор. Вақт кўрсатади.

ОКМК Суперлигани кўплаб клублардан фарқли ўлароқ яхши легионер танлай олади. Бу билан шахсан ўзингиз шуғулланасизми?

Ўйинчиларни мураббийлар штаби билан биргаликда кўриб чиқамиз. Қайсидир позисияни кучайтирмоқчи эканлигимизни айтамиз. Танловни доим бирга қиламиз. Ҳозир, бу катта маъсулиятли ишга айланган. Футболчилар бир-икки машғулот ўтказиб, ўртоқлик ўйинларидан сўнг контракт имзолашга рози бўлмаслиги урфга айланган. Масалан, Ҳақназарини таркибга қўшиб олганимизда у 6 ой футбол ўйнамаган футболчи эди. Қолгани яратганга таваккал.

Киритилди: 02:06, 13.08.2024.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.