"Челси" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бир қанча футболчиларини сотмоқчи.
Daily Mail хабарига кўра, лондонликлар тўққизта футболчини сотиш орқали 200 миллион фунт ишлаб олишни кутмоқда.
Ромелу Лукаку, Трево Чалоба ва Армандо Броя жами 70 миллионга баҳоланган, улар Конор Галлахер учун 35 миллион олмоқчи, Карни Чуквумекани 30 миллионга сотиш мумкин, Бен Чилвелл, Раҳим Стерлинг, Нони Мадуэке, Давид Фофана, Чезаре Казадеи ҳам клубни тарк этиши мумкин.
Шу билан бирга, "Челси" раҳбарияти 2023/24 йилги мавсумдаги молиявий кўрсаткичлар Премьер-лига талабларига жавоб беришига ва жамоа 2024/2024 йил якунларига кўра жорий динамикага кўра ҳеч қандай жазо чораларига ҳам дуч келмаслигига шубҳа қилмаяпти.