"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини яқинда ўз тарихида ўн бешинчи Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Реал Мадрид"нинг ҳолати ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, чилилик мутахассис бунгача "қироллик клуби"ни 2009-2010 йилларда бошқарган.
"Реал"нинг рақиблари ҳар доим уларнинг буюклигини тан олишади. Клубни тажрибали мураббий Карло Анчелотти ва президент Флорентино Перес бошқаради, у зўр музокара олиб боради ва энг яхши футболчилар билан шартнома имзолайди", - дея Пеллегрини сўзларини келтирмоқда Madrid Xtra.
"Реал" чоршанба куни УEФА Суперкубоги учун ўтган мавсумда Европа лигасида ғолиб чиққан “Аталанта”га қарши баҳс олиб боради.