Сержи Роберто "Барселона" билан хайрлашиш маросимида йиғлади.
32 ёшли ҳимоячи Каталония клуби билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланди.
"Бу ерда бўлган барчага раҳмат. Сўнгги йилларда афсоналар ўтиб кетганини кўрдим ва бугун навбат менга. Туғилганимдан бери мухлисм бўлганим учун доим "Барселона"ни кузатиб бораман.
14 ёшимда орзумга эришдим ва ҳар куни менинг энг яқин дўстларимга айланган жамоадошларим билан завқланардим. Ла Масиа ҳар доим клубнинг юраги бўлиб қолади, у ерда мен клубнинг барча қадриятларини ўргандим.
17 ёшимда Луис Энрике билан профессионал дебют қилганман. 18 ёшимда Гвардиола қўл остида асосий жамоада дебют қилганман. Бу алоҳида кун эди ва мен жуда фахрландим.
Мен дўстларим бўлган кумирларим билан кийиниш хонасини баҳам кўрдим. Мен сеҳрли оқшомларни ўтказдим. 25 та чемпионликни қўлга киритиб, 373 та ўйин ўтказишимни ким ўйлабди.
Ҳозир янги тажриба вақти келди. Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, мен ғурур ва хурсандчилик билан кетяпман. Мен унга боримни бердим.
"Барселона" ҳар доим ҳаётимдаги клуб бўлиб қолади. Ишончим комилки, йўлларимиз яна кесишади", - дейди "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Сержи Роберто.
Фаолияти давомида клубда ўйнаган "Барселона" тарбияланувчиси нутқ сўзлаганида йиғлай бошлади.