Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" "Ливерпуль" ҳужумчиси билан шартнома борасида келиша олмади

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" вингери Луис Диас бошқа инглиз топ-клуби билан шартнома борасида келишиб олгани йўқ. Олдинроқ испан матбуотида колумбиялик футболчи "Манчестер Сити" билан ҳамкорлик шартларини келишиб олгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, юқоридаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"дан Диасни сотиб олмоқчи эмас, футболчининг ўзи эса бошқа инглиз клубига ўтишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диас "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Матбуотда "Ливерпуль" колумбиялик футболчини 60 миллион евро товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Киритилди: 17:48, 13.08.2024.
Ўқилди: 2783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик