Фернандо Мейра Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ 41 ёшли Пепе футболчилик фаолиятини якунлаганди.
"Криштиану Роналду Пепе кетганидан кейин термадаги фаолиятини якунлайдими ёки йўқми, билмайман. Умид қиламанки, йўқ, чунки бизга терма жамоада ҳали ҳам Роналду керак.
Лекин, албатта, биз унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз", - деди "Зенит"нинг собиқ ҳимоячиси.