Коул Палмер “Челси” билан шартномасини 2033 йилгача узайтирди.
22 ёшли англияликнинг клуб билан аввалги шартномаси 2030/31 йилги мавсум охиригача амал қилган.
Хабар қилинишича, янги шартнома ярим ҳимоячи учун яхшиланган шартлар асосида тузилган. Аввалроқ у ҳафтасига 80 минг фунт стерлинг олган.
Палмер ўтган мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.