Кириш Регистрация

Де Рон: "Аталанта" "Реал"ни мағлуб этишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Мартин де Рон "Реал"га қарши УЕФА Суперкубоги учун ўйинда жамоаси мухлисларни хурсанд қила олишига умид қилмоқда.

“Умид қиламизки, Дублиндаги [Европа лигаси финалидаги] каби мухлисларга худди шундай табассумларни тақдим эта оламиз. Биз мотивацияга тўламиз ва эртанги ўйинга тайёрмиз. Биз ўз футболимизни ўйнашимиз керак, ўз фалсафамиз ва ўз ўйин услубимизга эгамиз. Бу майдонда ҳурмат ва катта жасорат талаб қилади, бироқ мен ишонаманки, биз "Реал"ни мағлуб эта оламиз.

Мен жароҳат олганларга ҳамдардман, Европа лигаси финалида мен ҳам худди шундай ҳолатда бўлганман, шунинг учун бу қандай эканлигини биламан. Биз ҳам улар учун кўпроқ иштиёқ ва мотивация билан ўйнашимиз керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда ва биз буни майдонда кўрсатишимиз керак", - дея де Рон сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

"Аталанта" 14 август куни УЕФА Суперкубоги учун "Реал" билан ўйнайди.

Киритилди: 08:12, 14.08.2024.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик