Мулложонов Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларда -92 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, Жалолов +92 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
"Бу Ўзбекистон боксининг Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларидаги биринчи муваффақияти эмас. Бу эса аввал айтганларимни яна бир бор тасдиқлайди – замонавий ўзбек бокси жаҳондаги энг кучлилардан бири бўлган совет мактабидан чиққан.
Ушбу анъанага кўра, кўплаб постсовет жамоалари муваффақият қозонишда давом этмоқда. Россия ҳам, бошқа республикалар ҳам ҳаваскор боксда энг юқори тоифани кўрсатмоқда.
Профессионаллар орасида ҳам натижа кўриниб турибди, ўша Исроил Мадримовни эслайлик. Олимпиада чемпионлари, хусусан Мулложонов ва Жалоловлар профессионал боксда юксак чўққиларни забт этишларини кутяпман", деди Титов Матч ТВ телеканалига берган интервьюсида.