"Наполи" "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку борасидаги музокаралардан умидвор.
Клублар анчадан буён музокара олиб боришди, бироқ шартнома шартлари бўйича ҳалигача келиша олмаяпти. Журналист Руди Галеттининг сўзларига кўра, яқинда ўтказилган музокаралардан сўнг, "Наполи" вакиллари бельгиялик билан шартномани келаси ҳафтадаёқ якунлаш мумкинлигига ишонч ҳосил қилишди. 31 ёшли форварднинг ўзи ҳам бош мураббий Антонио Конте билан бирлашишни истамоқда ва "Челси"нинг трансферни тасдиқлашини кутмоқда.