Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

УЕФАга етадигани йўқ!

Баҳо:
+ | -

2024 йил жаҳон футболида ўзига хос ўрин тутади.

Ҳа, бу йилги тақвимда ЖЧ йўқ, лекин қитъалар миқёсида терма жамоаларнинг бош турнирлари бор эди. Мана, яқинда Европа ва Жанубий Америка чемпио­натлари ҳам якунига етди. «СЭ» нашри шу баҳона жаҳон миллий жамоаларининг даромад рейтингини тузиб чиқди. Алоҳида айтиш керак, мукофот жамғармаси масаласида УЕФА бошқа конфедерациялардан яққол олдинда.

Футбол тарихида ноёб йил

Жорий йил бошида Осиё ва Африкада қолдирилган қитъа чемпионатлари ўтказилди. Турнирлар расмий равишда тарихга ОК-2023 ва АМК-2023 номлари остида кирди. Ҳар икки мусобақа турли сабаблар туфайли 2024 йил бошига кўчирилганди. Яқинда эса Германия Евро-2024 ва АҚШ Америка кубоги-2024га мезбонлик қилди. КОНБЕМОЛ турнири аслида Эквадорда ташкиллаштирилиши керак эди, бироқ эҳтимолий мезбон мамлакатдан ариза тушмади. Натижада Жанубий Америка футболи КОНКАКАФ томонидан 2016 йилги тажрибани такрорлаш бўйича илгари сурилган таклифни қабул қилди. Шу тариқа КОНМЕБОЛнинг 10та миллий жамоаси ва КОНКАКАФнинг энг кучли 6та вакили АҚШда ягона кубок учун курашди. Шунингдек, июнь ойида Океания Миллатлар кубоги ўйинлари бўлди ва унда Янги Зеландия термаси ҳеч қандай тўсиқсиз яна ғалаба қозонди. Хуллас, 6 ой ичида биргина КОНКАКАФдан ташқари, барча конфедерациялар миқёсида энг кучли миллий жамоалар аниқланди. Айтиш керак, бунақаси футбол тарихида биринчи марта кузатилди. Чунончи, олдин Европа, Осиё ва Африка чемпионатлари жуфт йилларга  тўғри келса, океан ортидаги мусобақалар кўпинча тоқ йилларда ўтказиларди. Хуллас, 2024 йил турли конфедерацияларнинг бош турнирларини ўз ичига олгани билан ноёбдир. Энди таҳлил учун олинган мавзуга келсак, УЕФА молиявий имконият нуқтаи назаридан қолган барча конфедерацияларни яққол ортда қолдириётганини яна бир бора исботлади. Европа футбол ушмаси ҳозирги ҳолатида ҳаттоки, ФИФАга ҳам рақобат туғдира олади мукофот жамғармаси масаласида.

Европа чемпионати мукофот  жамғармаси - «космос»

УЕФА Евро-2024дан 1,76 миллиард евро миқдорида даромад кутганди. Умумий суммадан 80 фоизи эса ташкилот аъзолари ўртасида тақсимланади - аниқ миқдор якуний натижаларга боғлиқ, албатта. Қолаверса, Европа чемпионати иштирокчиларига 331 миллион еврога тенг алоҳида мукофот жамғармаси ажратилганди. Қисқаси, Европада қитъа чемпионатидан четда қолган терма жамоалар ҳам кафолатланган бонусга эга чиқади, барибир. Таққослаш учун, бошқа барча қитъалар турнирларининг умумий мукофот жамғармаси 108,33 миллион доллар- (99 миллион евродан кўпроқ)ни ташкил қилди. Шундан 66,5 фоизи Америка кубоги ҳиссасига тўғри келади. Дарвоқе, агар Америка кубоги-2024 КОНМЕБОЛ ҳудудида ўтказилганида, миллий терма жамоалар анча кам пул оларди.

Умуман, УЕФА мукофот жамғармаси тақсимотида имкон қадар тенглик тамойилига амал қилмоқда. Дейлик, Евро-2024нинг 24та иштирокчисига фақат иштирок учун 9,25 миллион евродан ажратилди. Кафолатланган мукофот пулининг умумий миқдори 222 миллион евро бўлиб, бу жамғарманинг деярли 70 фоизига тенгдир. Бошқа конфедерацияларда эса асосий улуш чемпионатнинг энг кучли жамоаларига тегади. Лекин тушуниш керак, Европадан ташқарида бундан бошқа илож ҳам йўқ. Дейлик, КОНБЕМОЛ ёки ОФК ҳам катта мукофот жамғармаси шакллантириш имкониятини топганида, эҳтимолки, пулни УЕФА моделига ўхшаш формула асосида тақсимларди. Хуллас, ҳозирча «кўҳна қитъа»дан ташқари, бошқа ўлкаларда энг яхши жамоаларни маҳаллий стандартлар бўйича рағбатлаштириш - энг мақбул йўл. Аммо масаланинг яна бир томони борки, Африка ва Осиё чемпионлари ҳаттоки, Европа биринчилиги аутсайдерларидан ҳам анча кам мукофот олишади. Мисол учун, Америка кубогида ҳам бонуснинг бир қисми иштирокчилар ўртасида тенг тақсимланади - бу йил 16та жамоанинг ҳар бири КОНМЕБОЛдан 2 миллион доллар олди. Жами 32 «лимон» эса турнир соврин жамғармасининг 44 фоизига тенгдир. Хуллас, КОНМЕБОЛ бу борада УЕФА (9,25 миллион евро ёхуд 10,12 миллион доллар)дан ҳали анча орқада.

Мукофот пули миқдори бўйича рейтинг

Хўш, жаҳон миллий жамоалари 2024 йили айнан қанчадан мукофот пули олди? ОАВ маълумотлари асосида тузилган яхлит рейтинг­га қараб, бу борада аниқ тушунча ҳосил қилиш мумкин. Алоҳида таъкидлаш керак, конфедерациялар мукофот пулини бевосита терма жамоаларга эмас, балки миллий ассоциацияларга беради. Фақат миқдор қанча бўлиши кўпинча терма жамоалар натижаларига боғлиқ бўлади. Маҳаллий футбол маъмуриятлари эса одатда мукофот пулини қандай ишлатишни мустақил ҳал қилади. Оддий айтганда, йирик турнирлардан тушган мукофот пулини айнан терма жамоага йўналтириш шарт эмас. Ҳар ҳолда, конфедерациялар ассоциациялар олдига бундай талаб қўймайди. УЕФАнинг молиявий қудратини тушуниш учун рейтингдаги дастлабки 25та жамоага назар солиш кифоя. Қаранг, топ-25да Европа чемпионатининг барча 24та иштирокчиси ҳамда Америка кубоги ғолиби Аргентина термаси бор. Қулайлик учун барча жамоалар даромади еврода кўрсатилган (мукофот пули жорий курс бўйича конвертация қилинган).

Демак, 2024 йили энг катта улушга эга бўлган жамоа - бу Испания термаси (28,25 млн. евро). Бу Европа чемпионати воситасида ишлаш имкони бўлган максимал суммадир. Эслатма, «қизил фурия» Евро-2024 доирасидаги барча ўйинларда ғалаба қозонди. Шу ўринда яна бир маълумот, УЕФА бошқа конфедерациялардан фарқли ўлароқ, қитъа чемпионати гуруҳ босқичидаги ғалабалар учун ҳам мукофот беради. Ўз ўрнида айтиш керак, УЕФА Конгресси аслида 2018 йили Евро-2020 мукофот пули ҳажми оширилишини маълум қилганди. Бироқ амалда умумий «хирмон» ўзгармади - 331 млн. евро (худди Евро-2024ники каби). Эҳтимол, жамғарманинг оширишга турнир 2021 йилга кўчирилгани ттўсқинлик қилгандир.

Аргентина термаси Америка кубоги-2024да 18 миллион доллар ишлади. Иштирок этиш учун 2 «лимон» ва чемпионлик ортидан 16 «лимон». Қаранг, Бразилия миллий жамоаси топ-25дан четда. «СЭ» ҳисоб-китобларига кўра, «пентакампеонлар» АҚШ турниридаги иштирок ортидан атиги 4 миллион доллар (3,66 миллион евро) олишган. Таққослаш учун, бу Грузия миллий жамоаси Евро-2024 ортидан ўзлаштирган маблағдан 3 баравар кам. Илгари бундай нисбатни тасаввур қилиш ҳам кулги қистатарди. Жорий йил қитъа турнирларида жами 76та миллий жамоа мукофот пули олганини ҳам айтиш ўринли. Жумладан, Осиё кубоги-2023 ярим финалига чиқолмаган 20та жамоага 200 минг доллардан берилган. Океания чемпионати бўйича аниқ маълумот йўқ, лекин жамоалар улуши 200 минг евродан ошганига ишониш қийин. Ҳар ҳолда, Океания ЧЛ ғолиби 175 минг евро олади. 

Дарвоқе, энди Европада Миллатлар лигаси-2024|2025 бошланади. Бу турнирда ҳам иштирок ва ғалабалар учун мукофот пули мавжуд. Тўғри, УЕФА ҳали бонуслар миқдорини эълон қилмади, лекин аввалги турнирлар чемпионлари 10,5 миллион евродан олишгани маълум. Европадан ташқарида эса, бундай мукофотни фақат орзу қилиш мумкин. Яна бир маълумот: Қатар-2022 мундиали соврин жамғармаси 440 миллион доллар (404 миллион евро)ни ташкил этган. Бироқ ҳар бир иштирокчига тўғри келган ўртача маблағ Евро-2024 кўрсаткичидан паст. Рақамларда айтсак, ЖЧ-2022да 32та жамоанинг ҳар бирига ўртача ҳисобда 12,63 «лимон» теккан бўлса, Евро-2024да 24та иштирокчига 13,79 «лимон»дан тўғри келди. Қолаверса, Қатардаги турнирда гуруҳдан чиқолмаган жамоалар Евро-2024 «плей-офф» босқичидан четда қолганларга нисбатан камроқ улуш олди. ЖЧ-2026 соврин жамғармаси ҳали маълум эмас, аммо сумма сезиларли даражада ошиши даргумон. Қисқаси, фақат УЕФА Европа ресурсларидан фойдаланган ҳолда, ФИФАга жиддий молиявий рақобат тақдим этмоқда.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 16.08.2024.
Ўқилди: 2172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.