"Милан" бош мураббийи Паулу Фонсека янги мавсум стартига тайёр эканлигини айтди.
“Милан”дек клубга оптимал вақтда келдим. "Рома" билан Италия чемпионатида аллақачон тажрибага эгаман ва мен янги мавсумга тўлиқ тайёрман", - дея Фонсека сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Ўтган чемпионатда Стефано Пиоли бошчилигидаги "Милан" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.