"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Премьер-лига жорий мавсумида "Манчестер Юнайтед"нинг топ-3'га киришига ишонмаяпти.
"Ишончим комилки, "Манчестер Юнайтед" чемпионатда учинчи ўринни эгалламайди. Улар "Тоттенхэм", "Астон Вилла" ва "Челси" каби клублар билан Чемпионлар лигаси зонаси учун курашади", - дея Каррагер сўзларини келтиради BBC Sport.
Кейинги турда “Манчестер Юнайтед” “Брайтон”га қарши баҳс олиб боради.