Криштиану Роналду Суперкубок тақдирлаш маросимида иштирок этмади.
Саудия Арабистони Суперкубоги финалида “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:4) жамоадошлари кумуш медаллар билан тақдирланганда 39 ёшли “Ан-Наср” форварди йўқ эди.
Ўйиндан сўнг дарҳол Роналду кийиниш хонасига йўл олди. “Ан-Наср”нинг қолган футболчилари майдонда қолишди.