Ҳусниддин Алиқулов Туркия «Ризеспор»да бу мавсумдаги кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам гол киритди.
Футболчимиз 1-турда «Башакшеҳир» клуби дарвозасига йўл топганди. Кеча бўлиб ўтган 2-тур баҳсида, Ҳусниддин «Адана Демирспор» клуби постига ҳам йўл топди. Жамоаси эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, турнир жадвалининг 2-ўринига кўтарилиб олди.
«Sofascore» портали версиясига кўра, Алиқулов «Ризеспор»нинг 2 та ўйинда энг юқори балл тўплаган футболчиси бўлиб турибди. (15.5 балл).