17-августдан 18-августга ўтар кечаси Перт шаҳрида (Австралия) UFC 305 турнири бўлиб ўтди, унинг асосий жангида жанубий африкалик Дрикус дю Плесси ва Янги Зеландия вакили Исроил Адесанья тўқнаш келди.
Ўрта вазн тоифасида чемпионлик камари сўроқ остида эди. Жанг тўртинчи раундда дю Плессининг ғалабаси билан якунланди.
Адесанья учун бу мағлубият фаолиятидаги тўртинчи ва қаторасига иккинчиси бўлди. Исроил ўз фаолиятида биринчи марта бўғиш усулида мағлуб бўлди. Бунгача у икки марта очколар эвазига якдил қарор билан мағлуб бўлганди, шунингдек, битта жангда техник нокаут билан ҳам мағлуб бўлган.
Аввалги баҳсда Исроил Шон Стриклендга имкониятни бой берганди. У аввалроқ Алекс Перейра ва Ян Блаховичга ҳам мағлуб бўлганди.