Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба замонавий дунё ва футболдаги ирқчилик муаммоси ҳақида гапирди.
"Биз бу ҳақда гапиришга мажбурмиз. Атрофимиздаги одамлар ирқчилик муаммосига бефарқ қолмаслиги керак.
Бунга кўз юмиш вариант эмас. Биз бу билан курашишимиз ва кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Бутун дунё ирқчиликка қарши курашга қўшилиши керак.
Бу таълим муаммоси. Бу уйдан илдиз отган нарса, чунки ота-оналар фарзандларини шу тарзда тарбиялайдилар. Бу муаммонинг сабаби.
Албатта, футбол - бу ажойиб пойдевор. Биз яхши имидж яратишга ва бу ўйинни ирқчиликдан тозалашга ҳаракат қиляпмиз.
Лекин бу етарли эмас. Бизга бутун дунё, жумладан сиёсатчилар ёрдами керак", — дея Алабанинг сўзларини келтиради GQ Espana.